Баҳодир Жалолов номидаги ихтисослаштирилган спорт мактабига кириш имтиҳонлари тартиби маълум қилинди

Баҳодир Жалолов номидаги ихтисослаштирилган спорт мактабига кириш имтиҳонлари тартиби маълум қилинди

Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи жорий йилнинг 27-28-29 август кунлари бўлиб ўтади.

 

Имтиҳон ўтказиладиган манзил:

 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

(Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, “Спортчилар” кўчаси, 19-уй).

 

Маълумот ўрнида, мазкур спорт мактабига ўқувчилар икки босқичли имтиҳон (жисмоний тайёргарлик ва тест синовлари) асосида қабул қилинади.

 

Биринчи босқич:

 

–  умумий жисмоний тайёргарлик – 6 та йўналиш бўйича (жами топшириқлар учун 30 балл берилади);

 

–  махсус жисмоний тайёргарлик – 3 та йўналиш бўйича (жами топшириқлар учун 70 балл берилади).

 

 

Умумий жисмоний тайёргарлик машқлари:

 

–  60 м. масофага югуриш;

–  1000 м. масофага югуриш;

–  турникда тортилиш;

–  паст турникда 90° тортилиш;

–  турган жойидан узунликка сакраш;

–  олдинга эгилиш.

 

 

Махсус жисмоний тайёргарлик машқлари:

 

–   соя билан жанг;

–   қоплар билан ишлаш;

–   спаринг тушиш.

 

Иккинчи босқич (тест синовлари):

5–6 ҳамда 9–10 синфлар учун психологик тест 15 та, интеллектуал қобилият даражасини аниқлаш бўйича 20 та тест шаклидаги топшириқ (жами 35 та тест топшириқлари учун 50 балл берилади)