Бухоро вилояти Вобкент туманидаги 8-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Муштарийбегим Рустамова инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи B2 миллий сертификатига эга бўлди.
У CEFR тест синови қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
Listening (Тинглаб тушуниш) — 75;
Reading (Ўқиш) — 60;
Writing (Ёзиш) — 59;
Speaking (Гапириш) — 51.
Шунингдек, Бухоро туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Шахнозабону Бобониёзова корейс тилини билиш даражасини аниқловчи халқаро ТОPIK И сертификатини қўлга киритди.
Маълумот учун, TOPIK (Test of Proficiency in Korean) — корейс тилини она тили бўлмаган шахсларнинг корейс тилида ифода этиш ва тушуниш қобилиятини аниқлашга мўлжалланган ёзма имтиҳондир.
ТОPIK тести корейс тилида ўқиш, ёзиш, гапириш ва тинглаб тушуниш кўникмаларини баҳолайди. Имтиҳон учта асосий даражадан иборат: бошланғич (Beginner), ўрта (Intermediate) ва юқори (Advanced). Ҳар бир даража икки босқичга бўлинган бўлиб, умумий ҳисобда 6 та баҳо (gradе) орқали тил билиш даражаси аниқ баҳоланади.
Аввалроқ, бухоролик 5-синф ўқувчиси CEFR B2 даражали сертификатни қўлга киритган эди.
Шу билан бирга, Бухорода 6-синф ўқувчиси CEFR B2 сертификатини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
