Бухоро вилояти, Қоровулбозор туманидаги Ихтисослашган мактабнинг 6-синф ўқувчиси Сарвар Юнусов CEFR B2 даражали сертификатни қўлга киритди.
Маълум бўлишича, Сарвар Юнусов айни пайтда вақтининг кўп қисмини инглиз тилига боғлаган.
Устозининг айтишича, у CEFR имтиҳонига бир ойдан ортиқроқ вақт тайёрланган.
«Ҳозирда Қоровулбозор туманидаги энг ёш CEFR B2 даражали сертификат эгаси бўлиб турибди. Албатта келажакда яна тайёрланиб сертификатини янгиламоқчи», — дейди устози.
У чет тилини билиш даражаси аниқлаш тест синови қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:
Listening (Тинглаб тушуниш) — 54;
Reading (Ўқиш) — 56;
Writing (Ёзиш) — 59;
Speaking (Гапириш) — 45.
Аввалроқ, Навоий вилояти 22-умумтаълим мактабининг 5-синф ўқувчиси Исломбек Мансуров Чет тилини билиш даражаси бўйича Б2 сертификатни қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек, Навоий вилояти 5-синф ўқувчиси Эргашева Ясмина CEFR B2 сертификатни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
