Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2026 йил 13 январдаги 9-сон буйруғи билан Умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим мактаби махсус педагог лавозими учун қўйиладиган малака тавсифлари:
Маълумот: Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради).
Мутахассислик: Камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли дефектология, логопедия, сурдопедагогика, тифлопедагогика ёки олигофренопедагогика йўналишлари бўйича олий маълумотга эга бўлган ёки дефектология (соҳалар бўйича) йўналишида тегишли қайта тайёрлашдан ўтган.
Меҳнат стажи: Меҳнат стажи талаб этилмайди.
Компьютер саводхонлиги: Microsoft Office дастури (Word, Excel, Power Point ва ҳ.к), сунъий интеллект, замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши.
Қўшимча талаблар:
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши;
– Давлат тилини билиш (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш афзаллик ҳисобланади);
– амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
– махсус ва ёш даврлар педагогикаси ҳамда психологиясини;
– дефектологиянинг анатомик-физиологик ва клиник асосларини;
– ўқувчиларнинг ривожланишидаги муаммоларини олдини олиш ва коррекцион методлари ҳамда усулларини, улар билан ишлашда қўлланиладиган дастурий-методик адабиётларни;
– нутқида оғир нуқсони бўлган, кар-соқов, ақлий ривожланишида муаммолари бўлган ўқувчилар билан ишлаш кўникмасига;
– алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун педагогик- психологик индивидуал қўллаб-қувватлаш режасини бажарилиши, фан дастурларини ўзлаштириши, ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш, уларга турли кўринишдаги психологик ёрдам бериш каби кўникмаларга эга бўлиши;
– ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига оид миллий ва халқаро ҳужжатлардан хабардор бўлиш;
– даврий равишда малака ошириш курсларидан ўтган бўлиш (олий таълимни тамомлаганига бир йилдан ошмаган битирувчилар бундан мустасно);
– болаларга нисбатан меҳрибон, сабр-тоқатли ва масъулиятли бўлиш, юқори даражадаги эмпатияга эга бўлиши;
– юқори даражадаги педагогик одоб ва мулоқот маданиятига эга бўлиш;
– стрессга чидамли, муаммоли вазиятларда тўғри қарор қабул қила олиши;
– жамоада ишлаш ва ота-оналар билан самарали ҳамкорлик қила олиши лозим.
Шунингдек, «Таълим тўғрисида»ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.
