2026-2027-ўқув йили учун Туркия Бурслари грант дастури барча босқичда: бакалавр, магистратура, докторантурада тўлиқ молиялаштирилган ҳолда ўқиш имкониятини беради.
Ушбу грант дастурига барча давлат фуқаролари ариза юборишлари мумкин, турк тилини аввалдан билиш талаб этилмайди. Агар номзод турк тилини билмаса, бир йил қўшимча тил курсида ўқиши ва C1 даража олиши керак, курс пули ҳам дастур томонидан қопланади. Агар номзод турк тилини мукаммал академик даражада билса, тил курсида қўшимча 1 йил ўқиши талаб этилмайди.
Дастурга топширишдан аввал номзодлар ўзларига мос йўналиш ва университетни бу ердан танлаб олишлари керак. Шундан кейин дастурга ариза топшириш мумкин ва аризани тўлдириш давомида танланган йўналиш ва университет қайд этиб ўтилади.
Грант дастури, фақат халқаро талабаларни қабул қилганлиги сабабли, турли давлатлардан келган халқаро талаблар билан ўқиш имконияти мавжуд бўлади.
Мақбуллик шартлари
Ҳозирда ва олдин ҳам Туркия фуқароси бўлмаган барча халқаро талабалар, тадқиқотчилар ариза топширишлари мумкин;
Бакалавр босқичи учун 21 ёшдан кичик ва академик кўрсаткичлари энг камида 70% бўлиши керак;
Магистратура босқичи учун 30 ёшдан кичик, докторантура босқичи учун эса 35 ёшдан кичик номзодлар қабул қилинади, ушбу босқичлар учун академик кўрсаткичлари 75% дан юқори бўлиши керак;
Номзодларнинг саломатлик даражаси ҳам аъло бўлиши лозим.
Дастурнинг мақбуллик шартлари билан бу ерда батафсил танишиш мумкин.
Фойдали томонлари
Туркия Бурслари грант дастури ўқиш пулини, тураржой, бориб-келиш авиачипта ва тиббий суғурта харажатларини қоплайди;
Шунингдек, ҳар ой стипендия берилади: бакалавр талабалари учун — 4,500 TL ($100), магистратура учун — 6,500 ТL ($150), докторантура учун — 9,000 ТL ($210);
Грантни ютган, аммо турк тилини билмайдиган талабалар учун 1 йиллик тил курси ўтилади ва курс пули ҳам дастур томонидан тўлаб берилади;
Грантга ариза топшириш мутлақо бепул.
Дастурнинг афзаллик томонлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Дастлаб, номзодлар ушбу линк орқали рўйхатдан ўтиб, ўзлари ҳақларида маълумот тўлдиришлари сўралади;
Маълумотларни тўлдиргач, танлаган йўналишлари ва ўқиш турига қараб қуйидаги ҳужжатларни юклашлари керак:
Натижаларни эълон қилиб бориш қуйидаги тартибда бўлади:
Қандай талабларга кўра баҳоланиши ҳақида бу ерда.
Ҳужжат топшириш жараёни кетма-кетлиги бу ерда акс этган.
Қўшимча маълумотлар
Қўшимча саволлар юзасидан қуйидаги манзилларга мурожаат қилиш мумкин:
Муҳим саналар бу ерда.
