Erasmus+ нима?
Erasmus+ — бу Европа Иттифоқининг таълим, тренинг, ёшлар ва спорт соҳаларини қўллаб-қувватловчи дастуридир. У орқали талаба, ўқитувчи ва ходимлар Европада ўқиш, дарс бериш ёки малака ошириш имкониятига эга бўладилар.
Ўзбекистондаги Миллий Erasmus+ Офиси нима билан шуғулланади?
Erasmus+ дастурининг Ўзбекистонда самарали амалга оширилишини қўллаб-қувватлайди:
– Дастур ҳақида маълумот беради;
– Ариза топширувчиларга маслаҳат беради;
– Ҳамкорлар топишда кўмаклашади;
– Higher Education Reform Expertlar (HEREs) фаолиятини мувофиқлаштиради;
Турли тадбирлар (семинарлар, инфодайлар ва бошқалар) ташкил қилади.
Қачон офисга келиб маслаҳат олиш мумкин?
Миллий Erasmus+ Офиси индивидуал маслаҳат бермайди. Аммо, онлайн мулоқотлар, очиқ дарслар ва таълим ярмаркаларида иштирок этади. Саволларингиз бўлса, уларни neo@erasmusplus.uz манзилига юборишингиз мумкин.
Бакалавриат талабалари учун қандай имкониятлар мавжуд?
Халқаро кредит мобиллиги (ICM) дастури орқали сиз:
– 3-12 ойлик ўқиш мобиллигида;
– 2-12 ойлик амалиёт (traineeship) дастурларида қатнашишингиз мумкин.
Ариза топшириш учун ўқиётган олийгоҳингиздаги Халқаро алоқалар бўлимига мурожаат қилинг.
Эрасмус Мундус дастурлари рўйхатини қаердан топса бўлади?
Erasmus Mundus Joint Masters (EMJM) каталоги:
https://www.eacea.ec.europa.eu/scholarships/erasmus-mundus-catalogue_en
Ҳар бир дастур алоҳида вебсайтга эга ва ариза муддати фарқ қилади — ёзда, кузда ёки қишда очилиши мумкин.
Erasmus+ дастурларига қачон ариза топширилади?
Бу ҳар бир дастурга боғлиқ. EMJM учун одатда октябрь февраль оралиғида, ICM эса ҳар бир университет шартларига кўра фарқ қилади.
