Савол: Мурожаат юбораётганда «Сиз Вазир жамғармаси устамасига даъвогарлик қилиш учун танловда иштирок этасизми?» деган жойига «ҳа» ёки «йўқ» жавоблари турибди. Шу жойига батафсилроқ жавоб керак. Шу жойида «ҳа» жавобини танласак ҳам бўладими?
Жавоб: Бўлади албатта.
– Ҳа — демак, сиз натижаларингиз Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга номзодлар қаторида кўриб чиқилишига ўз розилигингизни билдиряпсиз.
– Йўқ- демак, сиз натижаларингиз Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамларга номзодлар қаторида кўриб чиқилишига рози эмаслигингизни билдиряпсиз.
Янгиланган pedagog.uzedu.uz платформасида малака тоифасини (тўғридан тўғри, навбатдаги мажбурий ва навбатдан ташқари) олиш учун мурожаат юбориш жараёнида қайта тайёрлов дипломи тўғрисидаги маълумотлар «Diplom EDU» (https://diplom.edu.uz/) ахборот тизимига киритилмайди (юкланмайди). Фақат шу жойга «сифатли (яхши кўринадиган)» нусхаси юкланади.
Аввалроқ, аттестация учун мурожаат юборишда «Қайта тайёрлов» дипломини юклаш имконияти яратилгани ҳақида хабар берган эдик.


