Бугун она тили ва адабиётдан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

Бугун она тили ва адабиётдан миллий сертификат имтиҳонига рўйхатдан ўтишнинг охирги куни

2026 йилнинг 1-ярмида бўлиб ўтадиган умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари январь, февраль, март ва апрель ойларида ўтказилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Жорий йилнинг 1-ярмида она (ўзбек, қорақалпоқ ва рус) тили ва адабиёт фанларидан ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатдан ўтиш 9 январгача бўлиб ўтади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Тўловлар эса 10 январгача давом этади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Тест синови учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда тест синовларида иштирок этишлари мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Тест синовлари қайси фанлардан ўтказилиши, рўйхатга олиш муддатлари ва ўтказиладиган саналар қуйидаги расмда келтирилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Умумтаълим фанларидан 2026 йилнинг 1-ярмида ўтказиладиган миллий сертификат имтиҳонлари жадвали эълон қилинди⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠