10-синф ўқувчиси IELTS ҳамда SАТ имтиҳонларидан юқори натижаларни кўрсатди

10-синф ўқувчиси IELTS ҳамда SАТ имтиҳонларидан юқори натижаларни кўрсатди

Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 3-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Айдамир Абдиҳакимов халқаро таълим мезонлари бўйича юқори кўрсаткичларни қайд этди.

 

Хусусан, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8.0 балл натижани қайд этган ҳамда академик салоҳиятни аниқловчи SAT имтиҳонларидан 1540 баллик натижага эга.

 

Айдамир Абдиҳакимов SAT имтиҳон қисмларидан мос равишда қуйидагича натижа кўрсатган:

— Reading and Writing — 760;
— Math — 780.

 

IELTS имтиҳонидан эса:

— Listening 9.0;
— Reading 9.0;
— Writing 6,5;
— Speaking 6.5.

 

Шунингдек, у Multilevel имтиҳонида 66 баллни тўплаган.

 

Аввалроқ, Навоий вилояти Кармана тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 2-ИАТИДУМнинг 11-синф ўқувчиси Севара Абдурашидова халқаро имтиҳонларда юқори натижаларга эришганлиги ҳақида хабар берган эдик.