2025 йил 30 декабрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги 840-сонли қарори қабул қилинди.
Унга кўра, стажёр-тадқиқотчилик, таянч докторантура ва докторантурада ўқиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати янгиланди.
Стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар.
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) олий таълим муассасаси бакалаври ва магистратура диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
Докторантурада ўқишга талабгорлар эса илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Талабгорларнинг меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади».
Киритилган асосий ўзгаришлар шундан иборатки, стажёр-тадқиқотчилик ва таянч докторантурада меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини тақдим қилиш шарт эмас, улар автоматик тарзда олинади, фақат тиббиёт фанлари учун клиник ординатурани тугатганлик тўғрисидаги диплом нусхасини тақдим этиш сўралади.
Докторантура учун меҳнат дафтарчасининг нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун) ва олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари тўғридан тўғри идоралараро автоматлашган тизим орқали олинади, фақат фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлик тўғрисидаги диплом нусхаси топширилиши керак.
Маълумот ўрнида докторантурага қуйидагиларга эга бўлганлар қабул қилинади:
Шунингдек, таянч докторантурада ўқиш учун талабгорлар мутахассислик ва чет тили (таълимнинг олдинги даражаларида ўрганилган хорижий тил) бўйича кириш имтиҳонлари топширадилар. Талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (RBT) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (B2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.
