Қорақалпоғистонда мактаб битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлиш имконига эга бўлди

Қорақалпоғистонда мактаб битирувчиси муддатидан олдин талаба бўлиш имконига эга бўлди

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани 47-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Нуриллаева Дилноза бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Математика – 69.89 балл (А)

 

Рус тили ва адабиёт – 64.61 балл (B+)

 

Тарих – 55.84 балл (B)

 

IELTS 6.5 (B2)

 

Listening – 7.0

 

Reading – 6.5

 

Writing – 6.0

 

Speaking – 6.0

 

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри 12-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Холмўминова Нурҳаёт 5 та фандан миллий сертификатлар олиб, талабаликни нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish