Сирдарёлик ўқувчи 3 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Сирдарёлик ўқувчи 3 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Сирдарё вилояти Ховос тумани 17-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Ўролова Лайло бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Ўзбек тили ва адабиёти – 66.69 балл (А)

 

Тарих – 54.59 балл (C+)

 

Инглиз тили – CEFR B2

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Rash модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — Б+ даража;

55 – 59,9 балл — Б даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish