Инклюзив таълимда махсус педагогларга неча фоиз устама тўланади?

Инклюзив таълимда махсус педагогларга неча фоиз устама тўланади?

Савол: Умумтаълим мактабда инклюзив таълимда махсус педагог бўлиб фаолият юритябман. 4 ой бўлди 2 та синфда 2 нафар ўқувчим бор. Вазирлар Маҳкамасининг 638-сонлли қарорда устама ҳақида берилган. Ўша қарорда неча фоиз устама тўланади?

 

Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи синфда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган бир нафар бола учун тариф ставкасининг 10 фоизи, икки нафар бола учун тариф ставкасининг 20 фоизи, уч нафар бола учун тариф ставкасининг 30 фоизи миқдорида, икки ва ундан ортиқ инклюзив таълим синфларида тўрт нафар ва ундан ортиқ бола учун таълим-тарбия ишларини амалга оширган фан ўқитувчиларига тариф ставкасининг 40 фоизи миқдорида белгиланади.

 

Бошланғич таянч коррекцион синфлар ўқитувчилари болалар сонидан қатъи назар, инклюзив синфлар ёки бошланғич таянч коррекцион синфларда фаолият юритаётган махсус педагогларга ва ёрдамчи ходим (ассистент-ўқитувчи)ларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида тўланади.