Қайси талабалар магистратурага хорижий тил сертификатисиз ҳужжат топшириши мумкин?

Қайси талабалар магистратурага хорижий тил сертификатисиз ҳужжат топшириши мумкин?

Амалдаги тартибга мувофиқ, кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар магистратурага қабул қилинишда хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки халқаро сертификат тақдим этишлари шарт эмас.

 

Кўзи ожиз абитуриентлар тоифасига кимлар киради?

 

Кўзи бўйича I гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар;

 

Кўзи бўйича II гуруҳ ногиронлиги бўлган ва:

 

— кўзи ожизлар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатни (11-синф негизида) тамомлаб, етуклик аттестатини олганлар;

 

— имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган бошланғич касбий таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари) томонидан берилган дипломга эга бўлганлар;

 

— 9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида таҳсил олиб, ўрта махсус, касб-ҳунар ёки бошланғич касбий таълим дипломи олганлар.

 

Агар кўзи ожиз абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича ўртача баллари:

 

— 100 баллик тизимда — 71 баллдан юқори, ёки

 

— 5 баллик тизимда — «4» ва ундан юқори бўлса, улар қўшимча давлат гранти асосида магистратурага ўқишга қабул қилинади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish