Абитуриентлар учун бакалавриат босқичига киришда чет тилларини билиш даражасини тасдиқловчи миллий ва халқаро сертификатлар муҳим аҳамиятга эга. Улар орқали абитуриент чет тили фанидан қўшимча имтиҳон топширмасдан максимал баллни қўлга киритиши мумкин.
Қайси сертификатлар тан олинади?
Ҳукумат қарорига мувофиқ, қуйидаги халқаро ва миллий сертификатлар тан олинади:
– IELTS — фақат Аcаdemic турда бўлиши шарт;
– ТОEFL iBT;
– Cambridge English (FCE, CAE ва бошқалар);
– CEFR (миллий сертификат);
– TestDaF, DSH (немис тили учун);
– ТОPIK (корейс тили учун) ва бошқа халқаро ҳужжатлар.
Ҳукумат қарорига биноан, Linguaskill, JLPT, DELF, TCF — эндиликда ҳисобга олинмайди.
Максимал балл олиш шартлари қандай?
- Агар абитуриентнинг B2 даражадаги сертификати бўлса, у чет тили фанидан максимал баллни қўлга киритади.
- Сертификатнинг амал қилиш муддати тугамаган бўлиши шарт.
- Сертификат фақат расмий рўйхатда келтирилган турларидан бири бўлиши лозим.

