Бухоролик 11-синф ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлиш имконини қўлга киритди

Бухоролик 11-синф ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлиш имконини қўлга киритди

Бухоро вилояти Когон шаҳридаги 8-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Рухшона Ашурова танлаган йўналиши бўйича зарур бўлган фанлардан миллий сертификатларни қўлга киритиб, муддатидан олдин талаба бўлиш имконига эга бўлди.

 

Эришилган натижалар:

 

Ўзбек тили ва адабиёти — 67.24 балл (А)

 

Тарих — 61.94 балл (B+)

 

Математика — 50.78 балл (C+)

 

Инглиз тили — IELTS 8.0 (C1)

 

Listening – 8.5

 

Reading – 8.5

 

Writing – 7.5

 

Speaking – 7.0

 

Аввалроқ, навоийлик ўқувчи муддатидан аввал 189 баллни нақд қилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.