Илмий даражаси йўқ ўқитувчиларга мақола нашр қилгани учун устама ҳақ бериладими?

Илмий даражаси йўқ ўқитувчиларга мақола нашр қилгани учун устама ҳақ бериладими?

Савол: Мен мактабда 1- тоифали ўқитувчиман. Ҳеч қандай илмий даражага эга эмасман. Журналларга ёзаётган мақолаларим учун УСТАМА ҲАҚ тўлайдими? Агар устама ҳақ тўласа директорга қандай ариза ёзилади?

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 декабрдаги 1030-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган «Илм-фан ва таълим соҳасидаги давлат ташкилотларида илмий, илмий-педагогик ва меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи илмий даражага эга ходимларга қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида»ги низом 14-бандига мувофиқ лавозим маошига ҳар ойлик қўшимча ҳақ ходимнинг фаолияти натижалари асосида қуйидагича ўрнатилиши мумкин:

 

а) ёшларни тарбиялашга оид ҳар бир ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий қилинган илмий-методик қўлланма, илмий-таҳлилий услуб (ёндашув)лар учун лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача;

 

б) таълим ва тарбия соҳасида тегишли ташкилот билан боғлиқ илмий мақола (монография) нашр қилганлиги учун:

 

— журналнинг даражаси ва муҳимлигидан келиб чиққан ҳолда миллий илмий журналлардаги нашр учун лавозим маошига нисбатан 15 фоизгача;

 

— халқаро журналларда эълон қилинган ҳар бир мақола (монография) учун муаллифларга лавозим маошига нисбатан 30 фоизгача белгиланади.

 

Мазкур банднинг барча кичик бандлари асосида ҳар ойлик қўшимча ҳақ лавозим маошига нисбатан, бир ойда фалсафа доктори (PhD)га 30 фоиз ва фан доктори (DSc)га 60 фоиздан ошмаслиги лозим.

 

Демак, мазкур устама илмий даражага эга бўлганлар учун қўлланилади. Агар ўқитувчида илмий даража бўлмаса, унда устама тўланмайди.