Фарғоналик ўқувчи 5 та фандан миллий сертификатларни олиб, муддатидан олдин талаба бўлди

Фарғоналик ўқувчи 5 та фандан миллий сертификатларни олиб, муддатидан олдин талаба бўлди

Фарғона туманидаги 9-мактаб битирувчиси Нигорахон Xошимжонова бир нечта фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

— кимё – 70.74 балл (А+);

 

— биология фанларидан – 74.48 балл (А+);

 

— ўзбек тили ва адабиёт фанидан – 55.38 балл (B);

 

— математика – 50.54 балл (C+);

 

— тарих – 47.79 балл (C).

 

Аввалроқ, Бухорода 11-синф ўқувчиси Нурматова Элнора муддатидан олдин талаба бўлиш имконини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish