Жорий йил 25 декабрь куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йилда ўтказилган педагогларнинг малака тоифа синовлари бўйича ҳисобот берди.
Унга кўра, педагог кадрларга малака тоифаларини бериш ҳамда стажёр-ўқитувчиларни касбий сертификатлаш йўналишида:
– 353 604 нафар педагог малака (тест) синовларида иштирок этган;
– 22 311 нафар педагог — олий, 43 445 нафар педагог — биринчи, 60 055 нафар педагог — иккинчи, 13 371 нафар педагог — мутахассис малака тоифасига эга бўлган;
– 125 811 нафар малака тоифасини сақлаган ва оширган педагогларга тегишли малака тоифа сертификатлари берилган;
– 6 553 нафар педагог (1 438 нафарига олий, 1 443 нафарига биринчи, 3 672 нафарига иккинчи)га тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) малака тоифа сертификатлари берилган;
– 21 836 нафар стажёр-ўқитувчи касбий сертификатлаш назорат синовларида иштирок этган;
– тегишли миллий ва халқаро тан олинган 48 599 та (27 982 таси миллий, 20 577 таси халқаро) сертификат ҳақиқийлиги тасдиқланди ҳамда ушбу сертификатлар учун педагогларга белгиланган тартибда устама тўланган.
