Талабалар билан ижара шартномаси тузганларга 11 ойда 57,5 млрд сўмлик имтиёз берилган

Талабалар билан ижара шартномаси тузганларга 11 ойда 57,5 млрд сўмлик имтиёз берилган

Январь ноябрь ойларида уларга даромад солиғидан 57,5 млрд сўм имтиёз қўлланилган.

 

Солиқ органларида 666 мингдан ортиқ ижара шартномалари ҳисобга қўйилган. Ушбу шартномалар бўйича 1 трлн сўмдан зиёд солиқлар ҳисобланган.

 

Қайд этилишича, жисмоний шахслар ўртасида тузилган 466,2 мингта ижара шартномаси асосида 788,7 млрд сўм даромад солиғи ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 10,1 фоиз ва ҳисобланган даромад солиғи суммаси 56 фоизга ошган.

 

Юридик шахслар ўртасида тузилган 200,1 мингта ижара шартномаси асосида 253,4 млрд сўм солиқ ҳисобланиб, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан ижара шартномалари сони 22 фоиз ва ҳисобланган солиқ суммаси 29,6 фоизга ошган.

 

Солиқ тўловчиларнинг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олган даромадлари солиқдан озод этилган. Январь ноябрь ойларида уларга даромад солиғидан 57,5 млрд сўм имтиёз қўлланилди. Талабалар билан 123,6 мингдан ортиқ турар-жой ижара шартномаси тузилган. Ижарада турувчи талабалар сони 143 703 нафарни ташкил этган.

Талабалар билан ижара шартномаси тузганларга 11 ойда 57,5 млрд сўмлик имтиёз берилган