Яна бир бухоролик ўқувчи бир нечта фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Яна бир бухоролик ўқувчи бир нечта фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Бухоро вилояти Жондор тумани 2-идуми 11-синф ўқувчиси Тўлқинов Хушнудбек бир неча фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Натижалар:

 

Ўзбек тили ва адабиёти – 65.35 балл (А)

 

Математика – 65.46 балл (А)

 

Тарих – 61.94 балл (B+)

 

Инглиз тили – CEFR B2

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

 

Аввалроқ, Бухорода 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, андижонлик 11-синф ўқувчи 5 та фандан максимал даражадаги сертификатни олиб, муддатидан олдин давлат грантини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish