Бухорода 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Бухорода 11-синф ўқувчиси 5 та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди

Бухоро вилояти Олот тумани ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 11-синф ўқувчиси Ғуломова Нигора 5та фандан миллий сертификатларни қўлга киритди.

 

Биология – 69.94 балл (А)

 

Кимё – 63.45 балл (B+)

 

Ўзбек тили ва адабиёти – 62.8 балл (B+)

 

Математика – 52.03 балл (C+)

 

Тарих – 49 балл (C)

 

Маълумот учун, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўплаган бали асосида қуйидагича сертификат тақдим этилади:

 

70 баллдан юқори балл — А+ даража;

65 – 69,9 балл — А даража;

60 – 64,9 балл — B+ даража;

55 – 59,9 балл — B даража;

50 – 54,9 балл — C+ даража;

46 – 49,9 балл — C даража.

 

Сертификатга эга абитуриентларга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида қуйидаги тартибда балл берилади:

 

  • А+, А даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан максимал балл;
  • B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мутахассислик фанидан пропорционал балл;
  • А+, А, B+, B, C+, C даражали сертификат учун — тегишли мажбурий фандан максимал балл.

 

Академик лицейларга кириш тест синовларида сертификати мавжуд ўқувчиларга тегишли фандан максимал балл берилади.

 

Аввалроқ, Самарқандда 3 нафар 9-синф ўқувчиси тарих фанидан А+ даражадаги сертификатларга эга бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, андижонлик 11-синф ўқувчи 5 та фандан максимал даражадаги сертификатни олиб, муддатидан олдин давлат грантини қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish