Баҳорги аттестация учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига 5 кун қолди

Баҳорги аттестация учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланишига 5 кун қолди

Тез кунларда 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш бошланади.

 

Январь ойида мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари 2026 йил январь июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестацияда иштирок этишлари учун рўйхатдан ўтиши ва мурожаат юбориши мумкин бўлади.

 

Мурожаатларни:

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали;

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

Январь февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади.

 

Март май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади.

 

Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.

 

Аввалроқ, баҳорги педагоглар аттестацияси синовлари спецификацияси ҳамда улар асосида тузилган намунавий тест топшириқлари жамоатчилик муҳокамасига қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.