Талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланар экан, ундан олдин дарс тугаши мумкинми?

Талабалар учун қишки таътил 28 декабрдан бошланар экан, ундан олдин дарс тугаши мумкинми?

Таҳририятимизга талабалар томонидан «Олий таълим муассасаларида ўқув жараёнлари белгиланган тартибда якунланган бўлса, талабалар белгиланган санадан олдинроқ қишки таътилга чиқишимиз мумкинми?» қабилидаги бир қанча саволлар келиб тушди.

 

Ушбу саволга Таълим эксперти Зафаршоҳ Амирқулов жавоб берди.

 

Маълум қилинишича, дарслар якунланган бўлса, талабалар 28 декабрь санасидан олдинроқ қишки таътилга чиқиши ва вилоятдан келган талабалар уйларига қайтишлари мумкин.

 

Маълумки, олий таълим вазирининг 479-сонли буйруғига кўра, қишки таътил 2025 йил 28 декабрдан 2026 йил 10 январгача этиб белгиланган.

 

Ушбу муддатлар оралиғида ҳеч бир олийгоҳ дарс машғулотлари, оралиқ ёки якуний имтиҳонларни ўтказа олмайди. Машғулотлар ва имтиҳонлар ушбу саналардан кейинги вақтга режалаштирилиши шарт.

 

Агар бирор бир олийгоҳида дарслар 28 декабрдан эмас, масалан, 24 декабрдан якунланса, талабалар бемалол таътилга чиқиши мумкин.

 

Эслатма ўрнида шуни айтиш жозики, ҳар бир олийгоҳ ўз ўқув графикидан келиб чиқиб, юқоридаги буйруқ асосида ўз жадвалини шакллантиради. Аниқ маълумотни эса олийгоҳ маъмуриятидан олиш мумкин.