Ижтимоий тармоқларда 31 декабрь ва 2 январь кунлари ишга чиқилади, Янги йилда қўшимча дам олиш кунлар бўлмайди, деган хабарлар тарқалмоқда.
Хушнудбекнинг ёзишича, Янги йил байрамида қўшимча дам олиш кунлари бўлади. Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси тайёрланган, тез орада тасдиқланиши кутилмоқда.
Лойиҳага кўра, 31 декабрдан 4 январга қадар кетма-кет 5 кун дам олиш куни бўлиши кутилмоқда. Қарор тасдиқлангач, қўшимча эълон қилинади.
Чунки мазкур масалада йил якунларида президент фармони қабул қилиниб, келаси йил учун қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш, шунингдек дам олиш кунларини кўчириш тартибга солиниб келади.
Мисол учун:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019 йилдаги ПФ-5875-сон Фармони билан 2020 йилдаги;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.12.2020 йилдаги ПФ-6122-сон Фармони билан 2021 йилдаги;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Фармони билан 2022 йилдаги;
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.12.2022 йилдаги ПФ-270-сон Фармони билан 2023 йилдаги;
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2023 йилдаги ПФ-213-сон Фармони билан 2024 йилдаги байрам ва дам олиш кунларини белгилаш ва кўчириш тартиби белгиланган бўлса,
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2024 йилдаги ПҚ-452-сон қарори билан 2025 йилдаги янги йил байрами учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланган эди.
