Олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлсада, соҳада коррупциявий жиноятлар қайд этилишда давом этмоқда. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида маълум қилди.
Унда кейинги йилларда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муҳитни шакллантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланган.
Аммо шунга қарамай, Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, олий таълим тизимидаги коррупциявий жиноятлар кўрсаткичи, яъни коррупциявий ҳаракатлар оқибатида судланган ходимлар сони қуйидагича:
— 2023 йилда — 106 нафар ходим судланган;
— 2024 йилда — 90 нафар ходим судланган;
— 2025 йилнинг 11 ойида — 81 нафар ходим судланган.
