Россиядаги «Шанинка» университетининг лицензияси тўхтатилди

Россиядаги «Шанинка» университетининг лицензияси тўхтатилди

Россиянинг таълим сифатини назорат қилувчи органи — Рособрнадзор Москва Ижтимоий ва Иқтисодий Фанлар Мактаби («Шанинка»)нинг таълим лицензиясини вақтинча тўхтатганини маълум қилди. Бу шуни англатадики, университет энди талабаларга таълим бера олмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Университет ташкилотчиси талабаларнинг ёзма розилиги билан уларни бошқа олий таълим муассасаларига ўтказиши, шу жумладан ўқув дастури, курс, шакл ва тўлов шартларини сақлаб қолиши лозим.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Лицензия суд университетдаги бузилишлар бўйича қарор чиқарилгунча тўхтатилиши мумкин.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠ Фақат бекор қилинган лицензия қайта тикланмайди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Маълумот учун, 2025 йил ноябрида Рособрнадзор Шанинка томонидан қуйидаги таълим дастурлари бўйича аккредитацияни бекор қилган эди:⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

— Психология (бакалавриат ва магистратура)⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

— Менеджмент (бакалавриат)⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

— Социология (бакалавриат)⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бу қарор 23 июнь ва 11 центабрда чиқарилган суд қарорларига асосланган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Бундан бир йил олдин Рособрнадзор университетга режалаштирилмаган текширув ўтказган ва дастурлар Федерал давлат таълим стандартларига мос эмаслигини аниқлаган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠ Университетга бузилишларни бартараф этиш учун уч ой муддат берилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠ Март ойида Шанинка бу камчиликларнинг 80 фоизини бартараф қилганини хабар қилган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠ Шунга қарамай, Рособрнадзор 2025 йилда талаба қабул қилишни тақиқлаган ва янги кўрсатма берган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠ Университет Рособрнадзор қарорига суд орқали қарши чиқишга ҳаракат қилган, лекин суд вазиятда назорат органи томонида бўлган.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠

Аввалроқ, Россия таълим назорати органи бир нечта таълим муассасаларига мажбурий талабларни бузишга йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилган эди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌⁠⁠