Андижонда ўқувчи SАТ имтиҳонидан максимал — 1600 баллик натижани қайд этди

Андижонда ўқувчи SАТ имтиҳонидан максимал — 1600 баллик натижани қайд этди

Андижон шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Мухторжон Мўйдинов халқаро SАТ имтиҳонидан максимал — 1600 балл натижа қайд этди.

 

Шунингдек, у халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8 балл натижани қайд этган.

 

Маълумот учун: SАТ (Scholastic Assessment Test) имтиҳони 400-1600 балл оралиғида баҳоланиб, дунёнинг етакчи олий таълим муассасаларига киришда муҳим мезон ҳисобланади.

 

Аввалроқ, Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси Яндиллаев Иброҳим Баҳодирович халқаро SАТ имтиҳонида иштирок этиб, 1590 балл тўплаганлиги ҳақида хабар берган эдик.