Гулистонлик ўқувчи АҚШнинг нуфузли университетларидан грантларни қўлга киритди

Гулистонлик ўқувчи АҚШнинг нуфузли университетларидан грантларни қўлга киритди

Гулистон шаҳар 5-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Мирзарахим Собиржонов бир вақтнинг ўзида бир нечта университетнинг грантини ютиб, муддатдан олдин талаба бўлди.

 

У халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 6.5 балл натижани қайд этган ҳамда SАТдан 1420 баллик натижага эга.

 

Мирзарахим Собиржонов Ўзбекистон олий таълим муассасаларидан Дипломатия университети ва Янги Ўзбекистон университетига грант асосида, шунингдек, Westminster университетига ўқишга қабул қилинган.

 

Бундан ташқари, у АҚШнинг бир қатор нуфузли университетларидан ҳам йирик грантларни қўлга киритган. Жумладан:

— New Western England University – 144,000$
— Wingate University – 126,000$
— Elmhurst University – 98,000$
— PACE University – 84,000$
— WIDENER University – 184,000$
— Elmira College – 100,000$
— Florida Institute of Technology – 70,000$
— Augustana University – 132,000$
— Susquehanna University – 180,000$

 

Аввалроқ, Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Собирова Дилафруз Салоҳиддин қизи АҚШнинг нуфузли Гарвард университетига Integrative Biology (интеграциялашган биология) йўналиши бўйича 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида хабар берган эдик.