АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Х ижтимоий тармоғида Трампнинг кўрсатмасига биноан АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизматларига «Green Card» дастурини тўхтатиб туришни буюрганини маълум қилди.
Таъкидланишича, бунга Браун университетида содир бўлган отишма сабаб бўлган.
Ушбу отишмада АҚШга Green Card лотереяси билан келган асли португалиялик Клаудио Невеш гумонланмоқда.
«2017 йилда Diversity Visa (DV1) иммиграцион лотерея дастури орқали АҚШга кирган ва унга green card (доимий яшаш ҳуқуқи) берилган. Бундай шахс мамлакатимизга ҳеч қачон киритилмаслиги керак эди.
Президент Трамп топшириғига биноан, мен АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) га DV1 дастурини дарҳол тўхтатиш бўйича кўрсатма бермоқдаман. Бу қарор ушбу дастур оқибатида бошқа америкаликларга зарар етмаслигини таъминлаш мақсадида қабул қилинди», — деб ёзади вазир.
Қачон қайта тикланиши ҳақида маълумот берилмаган.

