«Эл-юрт умиди» стипендия танлови суҳбат натижаларидан норозилар апелляция бериши мумкин

«Эл-юрт умиди» стипендия танлови суҳбат натижаларидан норозилар апелляция бериши мумкин

Хабарингиз бор, куни кеча «Эл-юрт умиди» жамғармасининг 2025 йил 2-очиқ стипендия танлови суҳбат босқичи натижалари эълон қилинди. Суҳбат натижаларидан норози номзодлар 22 декабрь соат 18:00 га қадар Апелляция комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар «Эл-юрт умиди» жамғармасининг apellyatsiya@eyuf.uz электрон почта манзили орқали қабул қилинади.

 

Мурожаатда қуйидаги маълумотлар акс эттирилиши керак:

 

➖Номзоднинг Ф.И.Ш.;

 

➖Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами — ЖШШИР (ПИНФЛ);

 

➖Суҳбат ўтказилган сана;

 

➖Апелляция учун асос.

 

Шикоятлар 5 иш куни давомида кўриб чиқилади ва натижаси ҳақида мурожаатчига хабар берилади.

 

Эслатма: Танлов жараёнининг барча босқичлари бўйича номзодларнинг қайта суҳбатдан ўтиши, тест топшириши ёки ёзма иш ёзишига рухсат этилмайди.