Бугун 6-синфлар учун 2-чорак якуни бўйича онлайн сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтади

Бугун 6-синфлар учун 2-чорак якуни бўйича онлайн сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, 2025-2026-ўқув йили II чорак якуни бўйича онлайн сумматив баҳолаш синовлари 18-25 декабрь кунлари онлайн шаклда ташкил этилиши ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 19 декабрь куни эса 6-синфлар учун II чорак якуни бўйича онлайн сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтади.

 

Онлайн синов жадвали:

 

5-синф – 18 декабрь

6-синф – 19 декабрь

7-синф – 20 декабрь

8-синф – 22 декабрь

9-синф – 23 декабрь

10-синф – 24 декабрь

11-синф – 25 декабрь

Бугун 6-синфлар учун 2-чорак якуни бўйича онлайн сумматив баҳолаш синовлари бўлиб ўтади

Муҳим эслатма! Ўқувчилар ўз синфига ажратилган санада эмактаб.уз платформасига кириб, синовда қатнашади. Тест ва топшириқлар белгиланган вақт ичида бажарилиши керак.

 

Билимни баҳолашнинг янги тартиби жорий этилган умумтаълим мактабларида 2025-2026-ўқув йилининг II чорак якуни юзасидан сумматив баҳолаш синовлари анъанавий шаклда ўтказиладиган умумтаълим мактаблари рўйхати билан қуйидаги жадвал орқали танишиш мумкин:

 

Рўйхат – Файлни юклаш