Бухорода 10-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритди

Бухорода 10-синф ўқувчиси IELTS имтиҳонида 8 баллни қўлга киритди

Бухоро туман ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Билолиддин Боймуротов халқаро миқёсда тан олинган инглиз тили билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8 балл натижани қўлга киритди.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Таъкидлаш жоизки, IELTS имтиҳонида 8 балл тўплаш халқаро талабларга мос равишда инглиз тилида эркин мулоқот қилиш, мураккаб академик матнларни таҳлил этиш ва ўз фикрини равон ифода эта олиш даражасини англатади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Аввалроқ, Қашқадарёда 11 ёшли ўқувчи қиз чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, Андижонда 10-синф ўқувчи қиз IELTS дан C1 ва SАТ дан 1310 баллни қўлга киритганини хабар берган эдик.⁠⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠⁠