Чет тилларидан гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари бугундан бошланди

Чет тилларидан гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари бугундан бошланди

2025 йил 2-ярим йилликнинг инглиз, немис, араб, француз, турк, япон (B2, C1), форс (B2, C1) ва ҳиндий (B2, C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари ўтказилади.

 

Ушбу синовлар учун рўйхатдан ўтиш 29 ноябргача, тўлов қилиш эса 30 ноябргача бўлган эди.

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми — 13-15 декабрь кунлари;

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 2025 йил 15 декабрдан 2026 йил 8 январга қадар (дам олиш кунларидан ташқари) бўлиб ўтади.

 

Талабгорлар рухсатномаларини my.gov.uz  сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан юклаб олишлари мумкин.

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

 

Имтиҳонлар қуйидаги манзилларда ўтказилади:

 

Қорақалпоғистон Республикаси:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими
  • Манзил: Нукус Тўрткўл автомагистрали шоссеси, 53/2-уй.
  • Мўлжал: Жанубий автовокзал.
  • Жойлашуви (геолокация): https://yandex.uz/maps/-/CHsVFM4F

 

Андижон вилояти:

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми:(1-бино)

 

  • Жой номи: Андижон давлат университети (Маърузалар зали).
  • Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси 129-уй.

 

Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/rT6Zh7reo62Hy6At8

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми:(2-бино)

 

  • Жой номи: Андижон давлат чет тиллари институти (ИНЯЗ).
  • Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 5-уй.

 

Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/rvTm9rmzWUQJoVar6

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:

 

  • Жой номи: Андижон давлат университети академик лицейи.
  • Манзил: Андижон шаҳри Университет кўчаси 129-«А» уй (Мўлжал: Андижон давлат университети).
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/Ezm1gbypoBCpPHaF7

 

Наманган вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билимни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси.
  • Манзил: Давлатобод тумани Юксалиш мавзеси «Тадбиркор» МФЙ Ёшлик кўчаси 92-уй.
  • Жойлашуви (геолокация): https://goo.gl/maps/SJxs6TxJeLkByh2BA

 

Фарғона вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Фарғона вилояти бўлими биноси.
  • Манзили: Фарғона шаҳар «Илғор» МФЙ Фаровон турмуш кўчаси 422/3-уй («ЭКО шаҳар»)
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/oeFGkbHiZJKjKxMw5

 

Бухоро вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билимни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси.
  • Манзил: Бухоро тумани Боғидашт МФЙ.
  • Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман 43-мактаб орқа томони.
  • Жойлашуви (геолокация): https://goo.gl/maps/5k8Cnn4yzQNjQ3f4A

 

Хоразм вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билимни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси.
  • Манзили: Ургансҳ тумани Юқори Доърман «Юқориовул» МФЙ Ўзбекистон шоҳкўчаси 2/2-уй.
  • Мўлжал: Урганч туманидаги 48-мактаб ёнида.
  • Жойлашуви (геолокация): https://yandex.uz/maps/-/CLAKFLjz

 

Сурхондарё вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сурхондарё вилояти бўлими биноси.
  • Манзили: Термиз шаҳри «Тинчлик» маҳалласи Шодиёна кўчаси 1А-уй.
  • Мўлжал: Термиз шаҳар ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зонаси ёни.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/UxekcDhjQgt5pGUd7

 

Қашқадарё вилояти:

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми: (1-бино)

 

  • Жой номи: Қарши давлат техника университети (собиқ Қарши қишлоқ хўжалик коллежи биноси)
  • Манзили: Қарши шаҳри Хонобод шоҳ кўчаси 19-уй.
  • Мўлжал: Орзу бозор кўчаси.
  • Жойлашуви (геолокация): https://goo.gl/maps/v1sVLhMAykiPRL2b7

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми: (2-бино)

 

  • Жой номи: Қарши давлат техника университети иқтисодиёт ва бошқарув факультети (собиқ Ахборот технологиялари коллежи) биноси
  • Манзили: Қарши шаҳар Мустақиллик шоҳ кўчаси 226-уй.
  • Мўлжал: Насаф марказий стадиони.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/U6xMNorDmMgrghfq7

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми: (3-бино)

 

  • Жой номи: Турон университети тиббиёт факультети биноси.
  • Манзили: Қарши шаҳар Кўчабоғ кўчаси 17-уй.
  • Мўлжал: Мўлжал: Қарши давлат университети академик лицейи.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/NdRUbsGWLW7KDNXQA

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қашқадарё вилояти бўлими биноси.
  • Манзил: Қарши шаҳар, Буюк Турон МФЙ, Буюк Турон (Махтумқули) кўчаси, 10-в-уй.
  • Мўлжал: Қарши халқаро Аэропорт йўли, «Смарт» теливизор завод ёни ҳамда Қарши шаҳар 24-умумтаълим мактаб рўпараси.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/XCmD1curQjygAwzXA

 

Жиззах вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Жиззах вилояти бўлимининг янги биноси (Сайхандаги «Янги Ўзбекистон» массивида қурилаётган янги уйлар олдида).
  • Манзили: Ш.Рашидов тумани «Оқтош ота» МФЙ «Янги Ўзбекистон» массиви.
  • Мўлжал: М39 автомагистрали ёқасидаги янги қурлилган уйлар ва бинолар ёнида.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/zxi8CkZQ36ujLBUX7

 

Навоий вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими биноси.
  • Манзил: Навоий шаҳар «Ёшлик» МФЙ ҳудудида жойлашган Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги биноси.
  • Мўлжал: Янги бозордан Нарпай марказига қараб юришда Метан газ қуйиш шаҳобчаси ёнида
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/2wstuY31FVL4LZnc8

 

Самарқанд вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлимининг янги биноси
  • Манзил: Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласи Иртешар гес кўчаси 5-А уй.
  • Мўлжал: Самарқанд шаҳар (супер) кимёгарлар шаҳарчаси ёнида жойлашган. Собиқ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи биносидан 300 метр ўтиб.
  • Жойлашуви (геолокация): https://yandex.uz/maps/-/CHgLmO0q
  • Тел: +998990916529

 

Сирдарё вилояти:

 

Барча имтиҳонлар (ёзма ва гапириш):

 

  • Жой номи: Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сирдарё вилояти бўлими биноси.
  • Манзил: Гулистон шаҳри 4-мавзе «Буюк келажак» массиви.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/f6Pg63aVX1jAF3WJ8

 

Тошкент шаҳри:

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми:(1-бино)

 

  • Жой номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 1-биноси (кириш Муқимий театри томонидан).
  • Манзили: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани И.Каримов кўчаси 49-уй.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/7sjPcbJqS3WAN1f18

 

Имтиҳоннинг ёзма қисми:(2-бино)

 

  • Жой номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 4-биноси (кириш Муқимий театри томонидан).
  • Манзили: Тошкент шаҳри Чилонзор тумани И.Каримов кўчаси 49-уй.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/oh4VL87jWKM9b4XT6

 

Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳони:

 

  • Жой номи: Билимни баҳолаш агентлиги (олдинги Давлат тест маркази).
  • Манзили: Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Боғишамол кўчаси 12-уй.
  • Жойлашуви (геолокация): https://maps.app.goo.gl/ScWPG6v9bRw3ggeN7

 

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган жойга белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

 

Талабгорларни имтиҳон ўтказиладиган бинога киритиш имтиҳон бошланишидан 30 дақиқа олдин якунланади.

 

Аввалроқ, 15-16 ноябрь кунлари инглиз, немис, араб, турк, испан (B2, C1), хитой (B2, C1), урду (B2, C1), пушту (C1) тиллари бўйича чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари бўлиб ўтган эди.