Бугун, 12 декабрь куни Ёшлар ижод саройида иккинчи маротаба «Ўқув марказлари форуми» ўтказилмоқда.
Форумда республика бўйлаб 700 га яқин ўқув маркази вакиллари, таълим соҳасида катта тажрибага эга ТОП спикерлар, машҳур блогерлар ва таълим йўналишида контент яратувчи мутахассислар жамланган.
Ушбу форум ўқув марказлари учун тажриба алмашиш, алоқа ўрнатиш ва таълим соҳасини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида ташкил этилди.
Форум доирасида эълон қилинган маълумотларга кўра, жами 6 (2020-2025) йил ичида IELTS имтиҳонидан 5,5 (B2 даража) ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 245,7 минг нафарни ташкил этган.
Шунингдек, 8,5–9 балл (C2 даража) олган ёшлар сони эса 2020 йилга нисбатан 47 бараварга ошган. Хусусан, 9 балл натижани қўлга киритган ёшлар 68 нафарга етган.
Аввалроқ, Тaʼlimxabarlari жамоаси томонидан Ўзбекистондаги энг ёш ИЭЛТС 9 соҳибаси Нозимахон Қадамова билан суҳбат ўтказилган эди.
