2026 йилдан Грузия давлат университетларида таълим тўлиқ бепул бўлади — Грузия бош вазири

2026 йилдан Грузия давлат университетларида таълим тўлиқ бепул бўлади — Грузия бош вазири

Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе маълум қилишича, 2026-ўқув йилидан бошлаб давлат университетларига қабул қилинадиган абитуриентлар таълим учун тўлов қилмайди — талабалар ўқиш харажатлари тўлиқ давлат томонидан қоплаб берилади.

 

ʼЪEнди олий таълим ҳам бепул бўладиʼʼ

 

Бош вазир, шунингдек, «Грузия орзуси» партияси бошқаруви даврида мактабгача таълим бепул бўлгани, умумий ўрта таълим эса аллақачон бепул экани ҳақида эслатиб ўтиб, қўшимча қилди:

 

«Энди таълимнинг учинчи босқичи — олий таълим ҳам тўлиқ бепул бўлади. Келгуси йилдан бошлаб ва кейинги йилларда давлат университетларига ўқишга кирган барча талабалар учун таълим бепул бўлади.

 

Бу шуни англатадики, биз босқичма-босқич тўлиқ бепул олий таълим тизимига ўтяпмиз.

 

Тизим беш йил давомида тўлиқ жорий этилади. Келгуси ўқув йилидан бошлаб давлат олийгоҳларига кирган талабаларга ўқиш учун тўлов қилиш шарт бўлмайди — уларнинг таълим харажатларини давлат тўлиқ зиммасига олади.

 

Бу ижтимоий аҳамиятга эга бўлган жуда муҳим қарор. Бизнинг устувор вазифамиз — ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг моддий фаровонлигини яхшилашдир. Шу маънода, ушбу имтиёз келажакдаги талабалар учун жуда фойдали бўлади», — деди у.

 

Грузия ҳукуматининг бирздан сўнг, 2026 йилдан бошлаб Грузия фуқаролари учун давлат университетлари ва институтларида олий таълим тўлиқ бепул бўлишини эълон қилган. Грант тизими бекор қилинади ва тўғридан-тўғри давлат томонидан университетларни молиялаштириш тизими жорий этилади.

 

Маълум қилинишича, амалдаги грант тизимида давлат имтиҳонларини муваффақиятли топширган талабалар қайси университетга киришидан қатъи назар, давлат молиявий кўмагини олиш имконига эга эди.

 

Грузия таълим вазири Гиви Миканадзенинг сўзига кўра:

 

«Энди на давлат, на хусусий университетлар учун воучер ёки грант асосидаги молиялаштириш бўлмайди. Давлат университетлари ўз эҳтиёжларини тақдим этади, биз эса шу эҳтиёжлардан келиб чиқиб маблағ ажратамиз. Бу маблағлар ўқитувчиларнинг маоши, моддий-техник база ва бошқа зарур йўналишларга йўналтирилади».

 

Хорижлик талабаларгачи?

 

Чет эллик абитуриентлар учун тартиб ҳам ўзгаради.

 

Таъкидланишича, давлат университетлари энди уларни қабул қила олмайди. Бошқа давлат фуқаролари фақат хусусий университетларда ўқиши мумкин бўлади — ўқиш пуллик бўлсада, қисман молиявий ёрдам олиш имконияти сақланиб қолиши мумкин.