Бошқа вилоятга уйланаётган йигитлар, агарда ўша вилоятга доимий яшаш жойларини ҳам кўчирсалар, ўқишни ҳам ўша ҳудуддаги олийгоҳга перевод қилишлари мумкин.
Масалан сиз Самарқанд вилоятидансиз, келин эса Тошкент шаҳридан. Сиз энди Тошкентга кўчиб кетяпсиз, яъни келин яшайдиган ҳудудга (вилоят, шаҳарга). Демак сиз энди узрли сабабга эгасиз ва ўқишингизни Тошкент шаҳридаги йўналишингизга мос бўлган олийгоҳига кўчириш имконига эгасиз.
Бироқ, сиз Самарқанд, келин эса Бухородан бўлиб, турмуш қургач Тошкент шаҳри ёки бошқа учинчи вилоятга кўчиб борсангиз бу узрли сабабга кирмайди ва сиз учинчи ҳудудга ўқишингизни кўчира олмайсиз.
Аҳамият берадиган жиҳати шундан иборат-ки, узрли сабаб бўлиши учун турмуш қурувчилардан бири иккинчисининг доимий яшаш ҳудудига кўчиб бориши талаб этилади.
Бу саволга видео кўринишида жавоб олинг: Видео
