Таълим муассасаларининг қурилиши ва таъмирланиши республикадан яна маҳаллий бюджетларга ўтказилмоқда

Таълим муассасаларининг қурилиши ва таъмирланиши республикадан яна маҳаллий бюджетларга ўтказилмоқда

2026 йилдан академик лицейларни сақлаш ҳамда мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар объектларини лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва мукаммал таъмирлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар бюджетлари ва Тошкент шаҳар бюджетидан молиялаштиришга ўтказилади.

 

Республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетига 2026 йилда 19,7 трлн сўм (шундан, акциз солиғи тушумлари ҳисобидан 3,6 трлн сўм) тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ўтказиб берилиши прогноз қилинган.

 

Таълим муассасаларининг қурилиш, таъмирлаш ишлари амалда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан марказлашган ҳолда тартибга солинаётган эди. Эндиликда ушбу масалалар маҳаллий бюджетларга ўтказилиши маҳаллий бюджетлар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг имкониятларини кенгайтиради. Қурилишда сифат, ҳокимиятларнинг масъулиятини оширишга хизмат қилади. Объектларни лойиҳалаштириш, қуриш жараёнлари, лойиҳа ва пудрат ташкилотларини аниқлаш тўлиқ рақамлаштирилади. «Шаффоф қурилиш» платформаси орқали инсон омилисиз амалга оширилади ва очиқлик, шаффофлик таъминланади. — деди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари.

 

 

Аввалроқ, 2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақаларни оширишга қанча пул ажратилиши ҳақида маълум қилинган эди.