Хабар берганимиздек, 2025 йил 23 ноябрь куни Наманган вилоятида математика фанидан миллий сертификат имтиҳони қайта ўтказилган эди. Бўлиб ўтган ушбу имтиҳон натижалари эълон қилинди.
Талабгорлар ўз натижаларини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлими орқали билишлари ва сертификатни электрон тарзда юклаб олишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланган бўлиб, талабгорларга тўпланган балл асосида қуйидаги тартибда сертификат тақдим этилади:
– 70 баллдан юқори балл — А+ даража;
– 65 — 69,9 балл — А даража;
– 60 — 64,9 балл — B+ даража;
– 55 — 59,9 балл — B даража;
– 50 — 54,9 балл — C+ даража;
– 46 — 49,9 балл — C даража.
Аввалроқ, миллий сертификат имтиҳонлари ёки натижасидан норози талабгорлар нима қилиши кераклиги ҳақида хабар берган эдик.
