Хабарингиз бор, 1 декабрдан бошлаб асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичи 2-гуруҳ фанлари бўйича синов баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 10-синф ўқувчилари ўртасида Республика бўйлаб тарих, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, рус тили ва адабиёти, тожик тили, она тили ва адабиёти, ўзбек тили, қозоқ тили, қорақалпоқ тили ва адабиёти, инглиз, француз ва немис тили фанларидан олимпиада ўтказилди.
Фан олимпиадасининг Фарғона вилоят ҳудудий босқичида Олтиариқ тумани 3-ИДУМ ўқувчиси Фозилжонов Жасурбек Эркинжон ўғли Тарих фанидан 100/100 балл тўплаб 1-ўринни қўлга киритди.
Аввалроқ, бугунги асосий олимпиаданинг 10-синф фанларидан тест топшириқлари эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
