Статистика бўйича Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 30 тага етган

Статистика бўйича Ўзбекистонда хорижий ОТМлар сони 30 тага етган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 432 810 нафарни ташкил этган.

 

Мазкур даврда республикада фаолият кўрсатаётган олий таълим ташкилотларининг умумий сони (филиаллар билан бирга) 222 тани, хорижий ОТМлар сони 30 тани ташкил этган.

 

Талабаларнинг таълим шакли бўйича тақсимоти қуйидагича:

 

– кундузги таълим шакли – 707 287 нафар;

– кечки таълим шакли – 52 099 нафар;

– сиртқи таълим шакли – 673 424 нафар.

 

Аввалроқ, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани, уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этиши ҳақида хабар берган эдик.

 

Шунингдек, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 28 729 тани ташкил этган.