Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги тегишли қарори билан тасдиқланган «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Низом талабларига кўра, хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган, нодавлат МТТни моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида ташкил этилиши мумкин.
Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.
Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.
Аввалроқ, энди боғча тарбиячилари ҳам касбий сертификатлаш жараёнларига жалб этилиши ҳақида хабар берган эдик.
