АҚШ элчихонасида талабалар учун 6 ойлик амалиёт дастури

АҚШ элчихонасида талабалар учун 6 ойлик амалиёт дастури

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Бошқарув бўлимининг Инсон ресурслари бошқармаси (HPO) бўлимида (Human Resources Office (HRO) of the Management Section) 6 ойлик Foreign National Student Internship Program амалиёт дастури тақдим этилади.

 

Амалиёт дастури ярим кунлик бўлиб, ҳафтасига 20 соатни (душанбадан жумагача) ташкил қилади.

 

Дастурдан асосий мақсад қобилиятли ёшларни жалб қилиш ва дастурга қизиққанларга халқаро ташкилотда ишлаш каби ажойиб имкониятни тақдим этишдан иборат. Дастур давомида амалиётчилар ўзларидаги мавжуд билимларни янада оширишади ҳамда юқори даражада малакали инсонлардан иборат жамоада ишлаш имкониятига эга бўлишади.

 

Ушбу амалиёт дастурининг мақбуллик шартлари қандай?

 

– АҚШ фуқароси бўлмаган ва ҳозирда Ўзбекистонда қонуний истиқомат қилувчи бакалавриат босқичининг 1-3-курс талабалари қатнашиши мумкин;

 

– иштирокчилар 18 ёш ёки ундан юқори бўлиши шарт;

 

– номзод ўрта мактаб ёки ўрта махсус ўқув юртини тамомлаган ва жорий таълим муассасасида юқори академик кўрсаткичларга эришган бўлиши лозим;

 

– инглиз тилини билиш қатъий талаб, ўзбек ва/ёки рус тилларидан бирини яхши билиш керак;

 

– номзод компьютер/интернет ва мижозларга хизмат кўрсатиш кўникмаларини яхши эгаллаган бўлиши лозим.

 

Амалиётчининг асосий вазифалари нималардан иборат?

 

  • HR маълумотларини қайта ишлашда ва офисга хос электрон жадвалларга киритишда ёрдам бериш;

  • Ходимлар ёзувларини тузиш, юритиш ва янгилаш;

  • Самарали ҳужжатлаштириш ва архивлаш тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

  • Почта ва ҳисоботларни саралаш ва тарқатиш;

  • HR офис тадбирларини ташкил этишда ёрдам бериш;

  • HR интервьюлари, тақдимотлари ва тадбирлар учун учрашувлар ва конференция хоналарини режалаштириш;

  • VAR’ларни тайёрлаш ва зарур ҳолларда интервью/тадбирларга ташриф буюрувчиларни кузатиб бориш;

  • Ҳар доим махфийлик ва юқори даражадаги ҳалолликни сақлаш;

  • Бўлим томонидан тайинланган бошқа вазифаларни бажариш.

Ушбу амалиётдан талабалар қандай фойда олишлари мумкин?

 

– Дастурда бепул қатнашиш мумкин;

– амалиёт якунида сертификат берилади;

– халқаро ташкилотда ноёб иш тажрибасига эга бўлиш имконияти;

– турли тадбирларида фаол иштирок этиш орқали инглиз тили кўникмасини ошириш ва тадбирларни режалаштириш/дастурларни бошқариш қобилиятларини ривожлантириш мумкин.

Ҳужжат топшириш

 

Дастурда қатнашишни истаганлар қуйидаги талаб қилинган ҳужжатларни TashkentRecruitment@state.gov электрон манзилига юборишлари керак:

 

– Ариза шакли;

– пасспорт нусхаси;

– олий таълим муассасасида ўқиётганини тасдиқловчи ҳужжат;

– ҳозирги ўқиш жойидан академик транскриптлар;

– тавсиянома ва сертификатлар (ихтиёрий).

 

Муҳим: Эмаилнинг сарлавҳа қаторига FNSIP 2025/04 — «HR Internship Program» деб ёзиш керак. Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.