SAT бўйича бериладиган имтиёз учун абитуриентлар сертификатларини электрон шаклда Агентликка юборишлари керак

SAT бўйича бериладиган имтиёз учун абитуриентлар сертификатларини электрон шаклда Агентликка юборишлари керак

«Scholastic Aptitude Test — SAT» сертификатлари Агентликка электрон тарзда (DI код орқали) юборилиши лозим.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13-центабрдаги «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 578-сон қарорига мувофиқ 2026/2027-ўқув йилидан бошлаб «College Board» ташкилоти томонидан ўтказиладиган «Scholastic Aptitude Test — SAT» халқаро имтиҳонида тўплаш мумкин бўлган энг юқори баллнинг 75 фоизи — 1200 балл ва ундан юқори натижадаги сертификатга эга абитуриентлар сертификат берилган фан бакалавриат таълим йўналишлари кириш имтиҳонлари фанлари мажмуаси таркибида мавжуд бўлса олий таълим ташкилотларига қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

 

2026/2027-ўқув йили олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнида SAT сертификатлари бўйича бериладиган имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган талабгорлар SAT сертификатларини 35787 DI коди орқали Агентликка юборишлари талаб этилади.