20 минг нафар информатика ўқитувчиси МИТ олийгоҳи билан ҳамкорликда ташкил этилган тайёрлов курсларини ўтамоқда

20 минг нафар информатика ўқитувчиси МИТ олийгоҳи билан ҳамкорликда ташкил этилган тайёрлов курсларини ўтамоқда

Бугун, 28 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев бюрократияни бартараф этиш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро форумлар очилишида иштирок этиб, рақамли трансформацияни тезлаштириш, сунъий интеллектни барча соҳаларга жорий этиш ва ёшлар учун янги технологик имкониятлар яратишга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

 

Эришилган натижалар:

 

– сунъий интеллект ва рақамли технологиялар йўналишида қарийб 2 миллиард доллар тўғридан тўғри инвестициялар жалб этилди, IT хизматлари экспорти ҳажми ўтган йилларга нисбатан 4,5 карра ўсиб, 1 миллиард долларга яқинлашди;

 

– IT соҳасида таълим бераётган олий таълим муассасалари қарийб 3 бараварга ошиб, 145 тага, талабалар сони эса 80 минг нафарга етди, «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ ёшлар билим ва кўникмаларини оширди;

 

– мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 20 минг нафар информатика ўқитувчиси Янги Ўзбекистон университетида АҚШнинг нуфузли MIT олийгоҳи билан ҳамкорликда ташкил этилган интенсив тайёрлов курсларини ўтфмоқда;

 

– рақамли диагностика орқали 50 мингдан зиёд беморга аниқ ташхис қўйилди, тиббий хизмат кўрсатиш вақти 5-7 баробар қисқарди;

 

– Қорақалпоғистонда ўтказилган маммографик текширувлар тасвирларининг 70 фоизи юртимиз мутахассислари томонидан яратилган сунъий интеллект платформаси орқали таҳлил қилиниб, уларнинг 98 фоизи шифокорлар томонидан тасдиқланди. Ташхис қўйиш вақти бир неча кундан 2 соатгача қисқарди;

 

– стартаплар сони 10 баробар ўсди, уларга 300 миллион долларлик инвестициялар жалб қилинди, Саудия Арабистони билан қиймати 3 миллиард доллар бўлган биринчи яшил маълумотлар марказини барпо этиш бошланди.