Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагоглар учун 2025 йил август декабрь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида Бухоро вилоятидан 11435 нафар педагоглар иштирок этди.
Билим ва касбий салаоҳият бўйича ўтказилган ушбу синовларда бухоролик педагоглар 58,5 балл билан Республикада пешқадам.
Туман(шаҳар)лар кесимида таҳлил қилинганда, Когон (60,6) туман, Когон (59,9) ва Бухоро (59,7) шахарлари республикада кучли 5 та туман(шаҳар)лар таркибида бўлса, Республикадаги кучли 20 та туман(шаҳар)лар орасида Бухоро вилоятидан 10 та туманлар жой олмоқда.

