Ўзбекистонда 10 ой ичида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган

Ўзбекистонда 10 ой ичида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октабр ойларида таълим соҳасидаги бозор хизматлари ҳажми 30,4 трлн сўмни ташкил этган.

 

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даври билан солиштирганда 6,8 % га ошган.

 

Бу жами кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,7 % ини ташкил этади.

 

Мазкур даврда таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматлар устунлик қилиб, улуши 46,6 % ни ташкил этган.

 

Маълумот учун, 2025 йилнинг январь-центабр ойларида эса таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 26,3 трлн сўмни ташкил этган.