INSEAD ва Portulans Institute томонидан эълон қилинган Global Talent Competitiveness Index (GTCI) 2025 — жаҳон талант рақобатбардошлиги рейтингида Ўзбекистон ижобий натижа кўрсатди.
Янги ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 2025 йилда дунё бўйича 71-ўринни, «Марказий ва Жанубий Осиё» минтақасида 1-ўринни эгаллади.
Бу кўрсаткич мамлакатнинг талантларни тайёрлаш, жалб этиш ва рағбатлантириш борасидаги салоҳияти ортиб бораётганини англатади.
Минтақада кейинги ўринларда Қозоғистон (72-ўрин) ва Қирғизистон (87-ўрин) қайд этилган.
ГТCИ 2025да мамлакатлар даромад гуруҳлари бўйича ҳам таққосланган. Ушбу бўлимда Ўзбекистон «қуйи ўрта даромадли мамлакатлар» орасидан 1-ўринга чиқди.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг 6 та университети фанлараро тадқиқотлар бўйича дунёнинг энг яхши 500 талик рейтингига киргани ҳақида хабар берган эдик.
