2026 йил учун синф комлектларини шакллантириш бўйича қўшма хат юборилди

2026 йил учун синф комлектларини шакллантириш бўйича қўшма хат юборилди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025/2026 ўқув йилида 2026 йил учун синф комлектларини шакллантириш бўйича қўшма хати эълон қилинди.

 

Унга кўра, қуйидагилар белгиланган:

 

а) 2025–2026 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг ҳамда янгидан ташкил этилган синфларни амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида комплектлаш, дастурий мажмуа­да шакллантириш ҳамда иқтисодиёт ва молия бўлиммалари томонидан тасдиқлаш;

 

– синфдан синфга ўтувчи (кам комплектли) синфларда ўқувчилар сонини хатловдан ўтказиш ва ўқувчилар контингенти пасайган барча ҳолларда синфлар ва мактаблар ўртасида ўқувчиларни қайта тақсимлаш масаласини кўриб чиқиш;

 

– синфларни жамлашни ташкил қилишда синф хоналарининг намунавий режасига, уларда парта ва столларни жойлаштириш имкониятига, айниқса асоссиз равишда синфлар тўлдирилиши пасайиб кетган ҳудудларга эътиборни кучайтириш – муддат 5 декабргача;

 

б) педагог кадрларнинг малака тоифалари, хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлари, менежерлик сертификатига эга бўлган раҳбар ходимлар рўйхатларини ягона электрон тизим (erp.maktab.uz) дастурий мажмуасида тўлиқ шакллантириш – муддат 8 декабргача;

 

д) умумтаълим мактабларининг тарифкация рўйхатларини шакллантириш ва тасдиқлаш – муддат 10 декабргача;

 

э) умумтаълим мактаблари ва давлат мактабгача таълим ташкилотларининг штатлар жадваларини амалдаги қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида тўғри шакллантириш, иқтисодиёт ва молия бўлиммалари томонидан тасдиқлаш ҳамда вазирликка юбориш – муддат 12 декабргача;

 

ф) 2026 йил учун харажатлар сметасини шакллантириш ва вазирликка юбориш – муддат 15 декабргача амалга оширилишини таъминлаш;

 

г) синфларни комплектлаш, тарификация рўйхатларини шакллантириш ҳамда штатлар жадвалини тасдиқлашда ҳудуд маблағларини тежаш ҳамда самарасиз харажатларни мақбуллаштиришга алоҳида эътибор қаратишингиз сўралади.

 

Шу ўринда мазкур вазифаларни амалга оширилишига шахсан биринчи раҳбарлар жавобгар эканлигини эслатиб ўтамиз.

 

Қўшма хат билан тўлиқ танишиш — Файлни юклаш