Бугун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловида иштирок этиш учун ариза юборишнинг охирги куни

Бугун «Эл-юрт умиди» жамғармаси стипендия танловида иштирок этиш учун ариза юборишнинг охирги куни

Бугун — 26 ноябрь, «Эл-юрт умиди» стипендия танлови учун ҳужжат топширишнинг охирги куни. Мазкур танлов учун ҳужжатлар махсус — онлайн платформа орқали 26 ноябрга қадар (шу куннинг ўзида ҳам 23:59 га қадар) амалга оширилади.

 

Платформага юкланган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган номзодларга бу ҳақда платформа орқали билдиришнома юборилади. Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва ҳужжатларни таҳрирлаш имконияти 2025 йил 26 ноябрь 23:59 га қадар тақдим этилади.

 

Эслатма: номзодларга платформадаги шахсий профиллари орқали юборилаётган билдиришномаларни мунтазам равишда текшириб бориш тавсия этилади.

 

«Эл-юрт умиди» стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади, тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

 

Ушбу стипендия қуйидаги бир қатор имкониятларни тақдим этади:

 

– бакалавр, магистратура ёки докторантурада ўқиш пули тўлиқ қопланади;

 

– шунингдек, визалар олиш, стипендиатларнинг барча турдаги транспорт воситалари билан таълим олиш жойигача бўлган йўлкира харажатлари (иккала томонга, кўпи билан йилига бир марта);

 

– таълим олиш даврида яшаш, овқатланиш, тиббий суғурта ва транспорт харажатлари;

 

– зарур ўқув ва илмий адабиётларни харид қилиш, шу жумладан дарсликлар сотиб олиш, стипендиат таълим олаётган хорижий таълим, илмий ёки бошқа муассаса талабларига биноан илмий мақолалар чоп эттириш, илмий мақолаларни кўчириб (электрон тарзда юклаб) олиш, мақолалар ҳамда илмий адабиётларнинг электрон базасига обуна бўлиш;

 

– Жамғарма Васийлик кенгаши қарорига кўра стипендиатларнинг хорижда таълим олиши билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлари;

 

– ҳар бир таълим дастури бўйича битта стипендиатга ажратиладиган харажатларнинг чекланган миқдори Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланади.